Хабар.


   2016 йилда Франция Медицина Академияси, Авиценна-Франсе (Ибн Сино-Франция) жамияти ва МЕД21 дастури томонидан таъсис этилган Халқаро Ибн Сино мукофоти 2021 йилда Ислом цивилизацияси маркази директори Ш.Миноваровга топширилиши тўғрисида халқаро жюри қарори эълон қилинди.

  Ислом цивилизацияси маркази дирекцияси қароргоҳи Францияда жойлашган Ибн Сино-Франция жамияти раҳбари профессор Боннел ва у орқали халқаро жюри аъзоларига миннатдорчилик хати йўллади. Унда, жумладан, ушбу қарор сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикасида Президент Ш.Мирзиёев раҳбарлигида Ўрта аср буюк алломаларининг бебаҳо меросларини сақлаш ва ўрганиш бўйича амалга оширилаётган фаолиятнинг эътирофи сифатида қабул қилингани тўғрисида хабар қилинади.

 

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

матбуот хизмати