Хабар:


     Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи таркибида Ўрта асрларда Биринчи ренессансга асос солган Мовароуннаҳрлик олимларнинг дунё фани ва тамаддунига қўшган ҳиссаси бўйича махсус бўлим ташкил қилинади. Ушбу олимлар орасида Абу Райҳон Берунийнинг фаолияти алоҳида ўринни эгаллайди. Ўндан ортиқ хорижий тилларни билган қомусий олим "Маъданшунослик" - "Минералогия" йўналишида ҳам илмий тадқиқотлар олиб борган ва ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида топилиши мумкин бўлган маъданларни тўлиқ ўрганган. Бугун Берунийнинг "Минералогия" рисоласида қайд этилган маъданларнинг 25 та намунасини Геология музейи директори А.Аҳмедшоев Ислом цивилизацияси марказига топширди. Ушбу бебаҳо ҳадя музей экспонатлари қаторидан жой олади. Мазкур намуналарнинг ўзиёқ жонажон Ватанимизда Менделеев жадвалидан қайд этилган барча маъданлар бор, деган эътирофни тасдиқлайди.

Bu rasmda quyidagilar mavjud bo‘lishi mumkin: 3 kishi, Ichkarida