ХУШХАБАР: ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ИСЛОМ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ МАРКАЗИ ҚУРЪОНИ КАРИМНИ ЎҚИТИШНИ ЙЎЛГА ҚЎЙДИ


ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ИСЛОМ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ МАРКАЗИ ҚУРЪОНИ КАРИМНИ ЎҚИТИШНИ  ЙЎЛГА ҚЎЙДИ

Сўнгги йилларда Давлатимиз Раҳбари томонидан юртимизда ислом дини билан боғлиқ бой ва ноёб меросни илмий асосда ҳар томонлама чуқур ўрганиш, ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини очиб бериш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш, ёш авлодни гуманистик ғоялар, миллий ғурур ва ифтихор руҳида тарбиялаш каби диний-маърифий соҳаларга чуқур аҳамият берилмоқда. 
Шу мақсадда, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази “Алломалар мероси” ўқув марказида Қуръони каримни ўрганиш курсларини ташкил этилганини маълум қиламиз. 
Ўқув курсига тингловчилар танлов асосида қабул қилинади.

Қўшимча маълумот учун:
“Алломалар мероси” ўқув маркази
Тошкент шаҳри, Ғофур Ғулом кўчаси, 35 А/Б уй

Телефон: +998951982442