Водий бўйлаб тарғибот тадбирлари давом этмоқда.
Жорий йилнинг 5-8-февраль кунлари Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази , Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази, ва Имом Мотуридий халқаро илмий тадқиқот марказлари илмий ходимларидан иборат тарғибот гуруҳи Наманган вилоятида тарғибот тадбирларини ўтказди.
Тадбирда Наманган вилояти ҳокимининг Жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари, Янгиқурғон, Косонсой, ва Чортоқ туманлари ҳокимлик вакиллари, ҳоким ўринбосарлари, ҳокимлик аппарати ходимлари, маҳалла раислари, худудлардаги ҳоким ёрдамчилари, маҳалла хотин-қизлар фаоллари, мактаб директорларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари (жами 400 нафар) иштирок этди.
Учрашувда “Буюк алломаларимиз илмий меросида юксак инсонпарварлик ғоялари тараннуми”, “Ёшларимизни ёт оқимларнинг бузғунчи ғояларидан ҳимоя қилиш” ва “Янги Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар” мавзусида маърузалар тингланди. “Жаҳолатга қарши маърифат – асосий мақсадимиз” номли фильм намойиш этилди.
Шунингдек, тадбир якунида илмий-тадқиқот марказлари томонидан нашр этилган 50 номдаги янги китоб ва рисолалар тақдимоти ўтказилди.
Тарғибот тадбири Наманган телевидениеси орқали тасвирга олиниб, маҳаллий газета ва телеканалда, шунингдек, вилоят, туман ҳокимлиги расмий сайтларида кенг ёритилди.
Наманган вилояти хокими ўринбосари Ж.М.Ҳотамовнинг таклифи билан "Ҳидоя" ўрта махсус ислом таълим муассасасининг 180 нафар устоз ва талабалари билан илмий сухбат ҳамда марказлар томонидан нашр этилган китоблар тадимоти ташкил этилди.
Шунингдек, тарғибот гуруҳи аъзолари вилоятдаги Ахсикент очиқ музей ва қўлёзмалар фондида бўлишди. Тарғибот гуруҳи аъзолари Ахсикент мажмуасида амалга оширилаётган ишлар, очиқ осмон музейлари фаолияти билан танишдилар. Ислом цивилизацияси маркази илмий ходими Абдурасул Яхшибоев ушбу нодир қўлёзмаларни ўрганиш, таснифлаш ва рақамлаштириш бўйича ўзаро ҳамкорлик таклифини олға сурди.
Тадбирлар вилоятнинг барча туманлари кесимида ташкил этилиб, жами 1660 нафар иштирокчилар қамраб олинди.
Тарғибот ишлари бутун юртимиз ҳудудлари бўйлаб давом этади.