"Учинчи Ренессанс - ёшлар нигоҳида" мавзусида мақолалар танлови
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
"Учинчи Ренессанс — ёшлар нигоҳида"
мавзусида мақолалар танлови
АХБОРОТ ХАТИ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Ёшлар ишлари агентлиги, Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш агентлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан ҳамкорликда олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида илмий изланиш олиб бораётган ёш манбашунос олимлар, тадқиқотчи ва магистрлар ўртасида Учинчи Ренессанс – Янги Ўзбекистон, ҳамда биринчи ва иккинчи ренессанс даврлари тарихи ва ҳозирги кундаги аҳамияти тўғрисидаги билимларни ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида "Учинчи Ренессанс – ёшлар нигоҳида" мавзусида илмий мақолалар танлови ташкил этилмоқда.
Илмий мақолалар 2023 йил 20 апрель санасига қадар maqola@cisc.uz электрон почта орқали қабул қилинади.
Мақола ўзбек тилида (лотин, кирилл ёзувида) электрон шаклда тақдим этилади. Мақола матни 5-6 саҳифадан ошмаслиги, А-4 бичимли қоғозда, 14 кегелда, 1,5 интервалда, юқоридан ва пастдан 2 см, чапдан 3 см, ўнгдан 1,5 см жой қолдириб, Times New Roman шрифтида расмийлаштирилиши талаб этилади. Иқтибос матн ичида ва фойдаланилган адабиётлар рўйхати охирида берилади.
"Учинчи Ренессанс — ёшлар нигоҳида" мавзусидаги илмий мақолалар танлови ғолиблари ва танлов иштирокчилари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан ажратилган пул мукофоти, китоблар ҳамда сертификат билан тақдирланади.
Шунингдек, юқори (1,2,3) ўринни эгаллаган мақолалар Марказнинг "Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази" журналида чоп этилади ва расмий веб-саҳифасида ёритилади.
Танлов якуни ва ғолибларини тақдирлаш маросими 2023 йил 27 апрель куни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида бўлиб ўтади.
Ташкилий қўмита манзили: Тошкент шаҳар, Абдулла Қодирий кўчаси, 11-уй.
Тел.: +998 71 244 00 78
+998 90 975 52 25