Туркиянинг Чанкири Каратeкин унивeрситeтида халқаро конференция ўтказилди


   Шу йилнинг 27-28 май кунлари Туркиянинг Чанкири Каратeкин унивeрситeтида “Мовароуннаҳрдан Онадўлига ҳадис анъанаси ва муҳаддислар” мавзусида халқаро илмий конфeрeнция бўлиб ўтди. Унда 7 та давлатдан ташриф буюрган исломшунос олимлар, профессор-ўқитувчилар иштирок этишди.

   2007 йили ташкил этилган университет қисқа муддатда 13 та таълим кўрсаткичи бўйича юқори рейтингларни эгаллаган. Ушбу таълим муассасида ўн мингдан ортиқ талаб ўқийди.

 Ўтказилган конференциянинг очилиш маросимида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори ўринбосари Фирдавс Ҳалимов ҳам ўз маърузаси билан иштирок этди. Шунингдек, университет ҳамда Марказ ўртасида ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди.