Туркия Республикаси Анқара волийси ўринбосари Абдуллах Дўлек Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
Туркия республикасининг Анқара волийси ўринбосари Абдуллах Дўлек рафиқаси ҳамроҳлигида Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди.
Меҳмон туркий халқларнинг “ота юрти” бўлмиш Ўзбекистоннинг Тошкент, Бухоро ва Самарқанд шаҳарларидаги қадимий ва тарихий обидалар, зиёрат масканларига ташриф буюриш унинг орзуси бўлганини таъкидлади.
Шунингдек, бугунги кунда Ўзбекистон улкан сиёсий, иқтисодий, илмий ва маданий салоҳиятга эга бўлган давлат сифатида дунёда тобора равнақ ва шуҳрат топиб бораётгани ҳақида тўхталди.
Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбек халқи эришаётган барча ютуқлар замирида, авваламбор, инсон омилига, илм-маърифатга беқиёс эътибор мужассам эканини таъкидланди.
Суҳбат давомида А.Дўлекга Марказ фаолияти, улуғ аждодларимизнинг бой илмий мероси, амалга оширилган ишлар ҳамда истиқболдаги режалар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Шунингдек, меҳмонга Марказ томонидан IRCICA ва TURKTAV ташкилотлари билан ҳамкорликда жорий йилнинг 1 - 3 июнь кунлари Истанбул шаҳрида ва 6-7 июнь кунлари Анқара шаҳрида “Ўзбекистон – Ислом цивилизацияси маркази” мавзусида фотокўргазма ташкил этилиши ҳақида маълумот берилди ҳамда нуфузли меҳмонни тадбирнинг очилиш маросимига таклиф этилди.
А.Дўлек таклиф учун миннатдорчилик билдириб, Ўзбек қардошларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини таъкидлади.
Халқаро алоқалар ва протокол бўлими