Тошкентда Имом Бухорийга бағишланган конференция давом этмоқда


Бугун, 22 июль куни Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти биносининг конференциялар залида Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий, Имом Мотуридий ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти, Ҳадис илми мактаби, Мир Араб олий мадрасаси олимлари иштирокида конференциянинг якунловчи иккинчи куни бўлиб ўтмоқда. 

Анжуман доирасида Имом Бухорийнинг ўзбек тилига таржима қилинган асарлари ҳамда буюк муҳаддиснинг илмий меросини ўрганишга бағишланган китоблар кўргазмаси ташкил этилди.

 

Конференция якунида унинг натижалари, хулосалари ва тавсияларини ўзида мужассам этган таҳлилий ҳужжат қабул қилинади.

манба: zamon.uz