"Термизий уламоларнинг ислом тамаддуни ва жаҳон цивилизацияси ривожига қўшган ҳиссаси" мавзусида халқаро онлайн илмий-амалий конференция ташкил қилинди.


    Мамлакатимиз Раҳбари Ш.М.Мирзиёевнинг ташаббуслари билан ташкил қилинган илмий марказлар ўз фаолиятларини муваффақият билан адо этмоқдалар.

   Бугун Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан ташкил қилинган "Термизий уламоларнинг ислом тамаддуни ва жаҳон цивилизацияси ривожига қўшган ҳиссаси" мавзусида халқаро онлайн илмий-амалий конференция ташкил қилинди. Мавзунинг илмий жиҳатдан қизиқарли экани, Термизлик уламоларнинг ислом илоҳиётшунослиги, тасаввуф ва фалсафа ривожига қўшган беқиёс ҳиссалари мавзуси республикамиз ва хорижлик олимларни давра суҳбатига чорлади. Унинг ишида ИРСИКА, АЙЗЕСКО халқаро ташкилотлари, шунингдек Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти, Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Халқаро Ислом академияси, Ислом цивилизацияси маркази илмий ходимлари иштирок этдилар.