ТАЪЗИЯ
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази жамоаси Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари оғир хасталикдан сўнг вафот этганлари муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор қилади.
Муфтий ҳазратлари кўп йиллардан бери халқимиз ва динимиз учун кўп сермаҳсул хизматлар қилдилар. Аллоҳ таоло юртимиз ва дин йўлида қилган хизматларини ўзи даргоҳида қабул қилсин.
Ҳақ таоло Муфтий ҳазратларини Ўз мағфиратига олиб охиратларини обод қилсин, аҳли оилалари ва яқинларига сабри жамил ато қилсин.