ТАЪЛИМ ЙЎНАЛИШИДАГИ ҲАМКОРЛИК ЎЗ САМАРАСИНИ БЕРАДИМИ?
23-26 август кунлари Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида бўлиб ўтган VIII халқаро конгресс доирасидаги тадбирларда “Education Above All” жамғармасининг таълим бўйича ижрочи директори Али Ал Собай ҳам қатнашди. Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухаликов ва “Education Above All” жамғармаси ижрочи директори Али Ал Собай ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиб олишди...
Учрашув чоғида Али Ал Собай ўзи фаолият юритадиган жамғарма айнан қайси йўналишларда фаолият олиб бориши, қандай дастурлари борлиги, ўқишга қабул қилиш тартиблари ҳақида маълумот берди. Марказ директори эса ҳамкорлик қилишга тайёрлиги, магистратура билан боғлиқ йўналишда ишлашга тайёрлигини, қизиқарли лойиҳа ишлаб чиқиш мумкинлигини билдирди.
Шуни айтиш мумкинки, ҳар икки тараф таълим йўналишида мустаҳкам ҳамкорликни йўлга қўйиш учун Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Тошкент ислом институти ва “Education Above All” жамғармаси билан онлайн учрашувлар ўтказишга келишиб олишди. Шунингдек, Фирдавс Абдухаликов Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг иккинчи қаватида айнан таълим масалаларига бағишланган платформа бўлишини ҳам маълум қилди.
Али Ал Собай эса таклифларни кўриб чиқиб, ҳамкорлик масалаларини ўрганиш учун Қатардан Ўзбекистонга ишчи гуруҳ юборишини таъкидлади.