ТОШКЕНТ ВА САМАРҚАНД ШАҲАРЛАРИ ТАМАДДУН МАРКАЗИГА АЙЛАНАДИ


"Буюк аждодлар мероси - III ренессанс асоси" VIII халқаро конгрессига оз фурсат қолди. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг концепцияси ва илмий қисми муҳокама қиланидиган ушбу анжуманда   Ислом цивилизацияси марказини Ўзбекистоннинг маданий мероси артефактларининг қайтарилган нусхалари ҳамда жаҳон музейлари ва кутубхоналаридан олинган факсимиль қўлёзма нусхалари билан тўлдириш билан боғлиқ ишлар иштирокчиларнинг кун тартибида бўлади.

Айтиш жоизки, мазкур анжуман маданият ва маданий мерос соҳасида фаолият юритувчи тадқиқотчилар, экспертлар ва ташкилотлар ўртасида халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш ва тажриба алмашишга хизмат қилади.

Бунинг натижасида  Биринчи ва Иккинчи Шарқ ренессансларининг буюк олимлари ва фаолияти асосида Ўзбекистоннинг бой маданий ва илмий меросини кенгроқ ўрганиш ва оммалаштириш кўзда тутилган.

Халқаро иштирокчилар: Конгрессда 60 мамлакатдан 450 нафар иштирокчи, жумладан, таниқли тадқиқотчилар, экспертлар, шарқшунослар, музей ва кутубхона раҳбарлари, шунингдек, хусусий коллекция эгалари иштирок этади. Конгресс ҳамкорлари орасида UNESCO, ISESCO, IRCICA, ICCROM, Al-Furqan, Museion, ICOM, IFLA, ICROM ва бошқа халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.

Катта географик кўлам ва моҳиятан ноёб лойиҳа ҳисобланган конгрессда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясини янги мазмун билан бойтиш билан боғлиқ топшириқлари ижросини таъминлаш ва «Буюк аждодлар мероси – III Ренессанс пойдевори» мавзусидаги Республика Форуми иштирокчилари томонидан берилган 600 дан зиёд таклиф ва тавсиялар ўрганилади

Айни кунларда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва қатор ҳамкор ташкилотлар билан катта тайёргарлик кўрилмоқда. Зотан Учинчи Реннесанс пойдеворини яратишга интилаётган илм аҳлининг беназир хизмати билан Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари тамаддун марказига айланади.

 

Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази ахборот хизмати