"Цивилизациялараро мулоқот - халқ дипломатияси ривожининг муҳим омили"
Жорий йил 12 апрель куни Ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистондаги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Халқ дипломатияси маркази ҳамда Конрад Аденауэр фондининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан "Цивилизациялараро мулоқот – халқ дипломатияси ривожининг муҳим омили" мавзусида илмий-амалий семинар ташкил этилди.
Мазкур илмий-амалий семинарда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Ш. Миноваров кириш нутқи билан иштирок этиб, бугунги глобаллашув жараёнида Цивилизациялараро мулоқотнинг муҳимлиги, халқ дипломатиясининг ролини оширишга алоҳида эътибор бериш зарурлигини таъкидлаб ўтди.
Семинар давомида қатор чет эл ва маҳаллий вазирлик ва идоралар вакиллари ўз маърузалари билан иштирок этдилар. Жумладан, Марказ бош илмий ходими У. Маҳмудов “Очиқ, прагматик ва фаол ташқи сиёсатни амалга оширишда халқ дипломатиясининг аҳамияти” мавзусида чиқиш қилиб, прагматик ташқи сиёсатни амалга оширишда халқ дипломатиясининг роли ва ўрни, фуқаролик жамияти институтлари фаолияти тўғрисида муҳим фикрларни билдириб ўтди.
Тадбир якунида мавзуга алоқадор масалалар юзасида иштирокчилар ўртасида қизғин муҳокамалар бўлиб ўтди ҳамда ушбу тадбирни келгусида кенг кўламда ташкил қилиш келишиб олинди.