Сирдарё вилоятида тарғибот тадбирлари бошланди


Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида 2024 йил 19 февраль куни Ислом цивилизацияси маркази илмий ходими О.Тангиров, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази бўлим бошлиғи М.Амонов, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими С.Саидов, ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходим Ш.Жўраевлар иштирокида семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Тадбирда Сирдарё вилояти фаоллари, ҳоким ўринбосарлари, ҳокимлик аппарати ходимлари, маҳалла раислари, ҳудудлардаги ҳоким ёрдамчилари, маҳалла хотин-қизлар фаоллари, диний соҳа олимлари, мактабгача таълим муассасалари директорлари, мактаб директорлари ва уларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари (жами 278 нафар) иштирок этди.

Учрашувда “Янги Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар”, “Буюк алломаларимиз илмий меросида юксак инсонпарварлик ғоялари тараннуми” ва “Ёшларимизни ёт оқимларнинг бузғунчи ғояларидан ҳимоя қилиш” мавзусида маърузалар тингланди.

Шунингдек, тадбир якунида илмий-тадқиқот марказлари томонидан нашр этилган 50 номдаги янги китоб ва рисолалар тақдимоти ўтказилди.