Сирдарё вилояти бўйлаб тарғибот тадбирлари давом этмоқда
2024 йил 22 февраль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази бўлим бошлиғи М.Амонов, Ислом цивилизацияси маркази илмий ходими О.Тангиров, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими С.Саидов ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходим Ш.Жўраевдан иборат тарғибот гуруҳи Оқолтин туманида тарғибот тадбири ўтказди.
Тадбирда Сирдарё вилояти Оқолтин туман ҳокими, Оқолтин ва Сардоба тумани ҳоким ўринбосарлари, ҳокимлик аппарати ходимлари, маҳалла раислари, ҳудудлардаги ҳоким ёрдамчилари, маҳалла хотин-қизлар фаоллари, мактабгача таълим муассасалари ва мактаб директорлари ва уларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари (жами 185 нафар) иштирок этди.
Учрашувда “Янги Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар”, “Буюк алломаларимиз илмий меросида юксак инсонпарварлик ғоялари тараннуми” ва “Ёшларимизни ёт оқимларнинг бузғунчи ғояларидан ҳимоя қилиш” мавзусида маърузалар тингланди. “Жаҳолатга қарши маърифат – асосий мақсадимиз” номли фильм намойиш этилди.
Шунингдек, тадбир якунида илмий-тадқиқот марказлари томонидан нашр этилган 50 номдаги янги китоб ва рисолалар тақдимоти ўтказилди.