“ШАВКАТ МИРЗИЁЕВНИНГ “УЧИНЧИ РЕНЕССАНС” ТУШУНЧАCИ БУГУН ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИ ИФОДАЛАМОҚДА”
Халқаро туркий маданият ташкилоти – ТУРКСОЙ раиси, Бутунжаҳон жамияти бошқаруви аъзоси Султон Раев:
— Сўнгги йилларда янги Ўзбекистонда маънавий-маърифий, сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан кенг қамровли янги ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг Президенти жаноб Шавкат Мирзиёевнинг “Учинчи Ренессанс” тушунчаcи бугун Янги Ўзбекистонни ифодаламоқда. Ўзбекистонда юз бераётган мафкуралар, ғоялар ва илғор ташаббуслар дунёга Ўзбекистоннинг маънавий қиёфасини намоён этмоқда ва кўплаб давлатларга ўрнак бўлмоқда.