Семинар-тренинглар Сирдарё вилоятида давом эттирилмоқда


2024 йил 20 февраль куни Сирдарё вилояти Гулистон тумани маркази Деҳқонобод шаҳарчасида буюк алломаларимиз илмий меросини ўрганиш ва тарғиб этиш бўйича семинар-тренингда халқаро илмий тадқиқот марказлари олимлари билан бир қаторда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази катта илмий ходими О.Тангиров маъруза қилди.

Тадбирда ҳоким ўринбосарлари, ҳокимлик аппарати ходимлари, маҳалла раислари, ҳудудлардаги ҳоким ёрдамчилари, маҳалла хотин-қизлар фаоллари, мактабгача таълим муассасалари директорлари, мактаб директорлари ва уларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари – жами 176 нафар иштирокчи қатнашди.

Учрашувда “Янги Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар”, “Буюк алломаларимиз илмий меросида юксак инсонпарварлик ғоялари тараннуми” ва “Ёшларимизни ёт оқимларнинг бузғунчи ғояларидан ҳимоя қилиш” мавзусида маърузалар тингланди.

Шунингдек, “Жаҳолатга қарши маърифат – асосий мақсадимиз” ҳужжатли фильми намойиш этилиб, илмий-тадқиқот марказлари томонидан нашр этилган янги китоб ва рисолалар тақдимоти ўтказилди.