Сайёр йиғилиш


          Ислом цивилизацияси маркази илмий-тарихий концепциясини яратиш ва уни амалга ошириш бўйича етакчи тарихчи, шарқшунос, исломшунос ва муҳандис олимлар, меъморлар, ҳунарманд-усталардан иборат ижодий гуруҳнинг навбатдаги йиғилиши 18 сентябрь куни бевосита қурилиш майдонида ўтказилди.

           Мутахассислар дастлаб қурилиш объектини кўздан кечириб, амалга оширилаётган ишлардан қониқиш ҳосил қилдилар ва марказ ҳузуридаги музей лойиҳасини амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдилар. “Илм-фан тараққиётига Мовароуннаҳрлик олимлар ҳиссаси” қисми учун экспонатлар рўйхати, қўлланиладиган ИТ, витриналар, жиҳозлар масаласи, маълумот матнлари мазмунлари атрофлича кўриб чиқилди.

   Шундан кейин, ислом цивилизацияси биноси пештоқларига ҳуснихат билан  жойлаштириладиган ёзувлар, қўлланиладиган суралар ва оятлар, ҳадислар танланди. Хорижлик шериклар билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

матбуот хизмати