Самарқанд вилоятида тарғибот тадбирлари давом этмоқда


Жорий йилнинг 14–15 февраль кунлари Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази бўлим бошлиғи Ш.Умаров, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази катта илмий ходими О.Тангиров,  Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази катта илмий ходими С.Саидов ва Имом Мотуридий халқаро илмий тадқиқот маркази бўлим бошлиғи З.Фахриддиновдан иборат тарғибот гуруҳи томонидан Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон ва Ургут туманлари ҳокимлиги биноларида тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Тадбирда туман ҳокимлари ўринбосарлари, ҳокимлик аппарати ходимлари, маҳалла раислари, худудлардаги ҳоким ёрдамчилари, маҳалла хотин-қизлар фаоллари ва таълим муассасаларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари – жами 750 нафар иштирокчи қатнашди.

Учрашувда “Буюк алломаларимиз илмий меросида юксак инсонпарварлик ғоялари тараннуми”, “Ёшларимизни ёт оқимларнинг бузғунчи ғояларидан ҳимоя қилиш” ва “Янги Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар” мавзусида маърузалар тингланди. “Жаҳолатга қарши маърифат – асосий мақсадимиз” номли фильм намойиш этилди.

Шунингдек, тадбир якунида илмий-тадқиқот марказлари томонидан нашр этилган 50 номдаги янги китоб ва рисолалар тақдимоти ўтказилди.