САМАРҚАНДДА ЭНГ ЙИРИК МАДАНИЙ ТАДБИР БОШЛАНДИ
Ўзбекистондаги энг йирик маданий тадбирнинг Самарқандда тантанали очилиш маросими бўлиб ўтмоқда...
Унда дунёнинг 35 да давлатидан 300 га яқин олимлар, мутахассислар, тадқиқотчилар иштирок этиб, очилиш маросими аввалида Ўзбекистон Президентининг маслаҳатчиси Хайриддин Султонов “Буюк аждодлар мероси - Учинчи Ренессанс асоси” VIII халқаро Конгресси иштирокчиларига Президент Шавкат Мирзиёевнинг табригини ўқиб эшиттирди.
Хабарингиз бор, кеча 23 август куни “Буюк аждодлар мероси - Учинчи ренессанс пойдевори” VIII халқаро конгрессига старт олган эди.
Айни вақтда 23-26 август кунлари Тошкент ва Самарқандда ўтказилаётган VIII халқаро конгресснинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Эътиборлиси, унда дунёнинг 35 да давлатидан 300 га яқин олимлар, мутахассислар, тадқиқотчилар иштирок этишмоқда. Очилиш маросимини Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази директори, Ўзбекистон маданий меросини асраш, ўрганиш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти Бошқаруви раиси Фирдавс Абдухолиқов кириш сўзи билан очди.
Унда ИРСИКА, АЙСЕСКО, ТУРКСОЙ, “Ал-Фурқон” фонди, Халқаро Туркий академия раҳбарлари, Ислом олами робитаси ва бошқа халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этмоқда.
Очилиш маросими аввалида Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Хайриддин Султонов томонидан “Буюк аждодлар мероси - Учинчи Ренессанс асоси” VIII халқаро Конгресси иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг табригини ўқиб эшиттирди. Давлат раҳбарининг табригида конгрессда “жорий ва келажакка мўлжалланган илмий дастур ва режалари муҳокама қилиниши, айниқса диққатга сазовор"лиги алоҳида таъкидланди. Шунингдек, табрикда қайд этилишича, “фундаментал тадқиқотларни ўтказишга доир дастурлар, илмий лойиҳаларни ишлаб чиқиш, уларни амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар ҳеч шубҳасиз, ўзаро ҳамкорлигимиз учун янги имконият ва истиқболлар очиб беради”.
Президентимиз йўллаган табрикда Ўзбекистон маданий меросини сақлаш, ўрганиш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти фаолиятига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Хусусан, “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” лойиҳаси доирасида 70 жилдлик китоб-альбомлар нашр қилиниб, юртимиз ва чет эллардаги энг машҳур кутубхоналар, олийгоҳ ва музейлар, нуфузли илм-маърифат масканларига етказиб берилганини таъкидланди.
“Ана шу ишларнинг давоми сифатида анжуман кунларида мазкур туркумдаги яна ўнта янги жилд тақдимоти ўтказилиши ҳам муҳим маданий ҳодисадир” дея Бутунжаҳон жамияти (WOSCU)нинг барча аъзолари фаолиятига юксак баҳо берилди.
Очилиш маросимида Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази билан ҳамкорлик лойиҳалари режалаштирилган Ислом тарихи, санъати ва маданияти тадқиқотлари маркази - ИРСИКА директори, WOSCU Бошқаруви аъзоси Маҳмуд Эрол Қилич, Халқаро туркий маданият ташкилоти – ТУРКСОЙ раиси, Бутунжаҳон жамияти бошқаруви аъзоси Султон Раев, Ислом олами Робитаси Конференциялар ва тадбирлар бўйича директори Доктор Шокир Салоҳ, CNN тижорий директори, конгресс ахборот ҳамкори Имран Аҳмад, АЙСEСКОнинг ЮНEСКОдаги делегацияси раҳбари доктор Сомиа Жакта Бухадеф, Франциянинг Араб дунёси институти директори Натали Бондиль, Туркия Фанлар Академияси Президенти доктор Музаффар Шекер, Россия фанлар академиясининг Шарқ қўлёзмалари институти директори Ирина Попова, "Ал-Фурқон" Ислом мероси фонди менеджери, WOSCU кенгаши аъзоси доктор Сали Шаҳсивари, Қатар Миллий кутубхонаси директори Доктор Тан Ҳусим хоним, Россия Федерацияси Мусулмонлар идораси раисининг биринчи ўринбосари Дамир Мухетдиновлар қутлов сўзларини айтиб, ҳамкорлик лойиҳалари ҳақида қатнашчиларга қисқача маълумот бериб ўтишди. Сўнг конгресснинг тантанали очилиш маросимида қатнашчиларга Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига қаратаётган юксак эътибори яққол ифодасини топган ҳужжатли фильм ва Бутунжаҳон жамияти фаолиятига оид ҳужжатли фильм намойиш этилди.