СУЛТОН РАЕВ: “ЎЗБЕКИСТОННИНГ ДУНЁ ТАРИХИГА, ДУНЁ МАДАНИЯТИГА ВА СИЁСАТИГА ҚЎШГАН ҲИССАСИ БЕҚИЁС”
Ўзбекистоннинг тарихий шаҳри – Самарқандда ташкил этилган “Буюк аждодлар мероси – III Ренессанс асоси” VIII халқаро конгресси 35 мамлакатдан 300 га яқин илм аҳлини бир мақсадга бирлаштирди.
Аввало, сизлар билан Шарқнинг энг гўзал шаҳри, Марказий Осиёнинг йирик иқтисодий, сиёсий ва маданий маркази, ер юзининг сайқали Самарқанд шаҳрида юз кўришиб турганимдан беҳад хурсандман.
Биз конгресснинг тантанали очилишида Ўзбекистон Президенти, муҳтарам Шавкат Миромонович Мирзиёвнинг Конгресс қатнашчиларига йўллаган табригини катта ҳаяжон ва мамнуният билан тингладик. Ҳақиқатан ҳам, табрикда айтилганидек, Ислом цивилизацияси марказининг эшиклари очиқлиги Ўзбекистоннинг барча чинакам дўстлари каби бизни беҳад қувонтиради. Бу улуғвор эътибор ва ҳурмат учун Шавкат Миромоновичга ўз миннатдорлигимизни билдирамиз.
Шуниңгдек, туркий тилли халқлар ва давлатлар ўртасида дўстона муносабатларни ўрнатиш орқали умумий туркий маданият, санъат, тил, тарих, урф-одатлар ва анъаналарни сақлаш, ривожлантириш ва келажақ авлодларга етказиш ҳамда бардавомлигини таъминлаш мақсадида ўз фаолиятини олиб бораётган Халқаро туркий маданият ташкилоти – ТУРКСОЙ номидан ушбу тадбирнинг ташкилотчиси Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази жамоаси ва унинг раҳбари Фирдавс Абдуҳолиқовга ва барча ҳамкорларига ўз миннатдорчилигимни билдираман.
Дунёнинг турли давлатларидан ташриф буюрган барча халқаро ташкилот вакиллари, олимлар ва санъат арбобларига эса ўз ташаккурларимни изҳор этган ҳолда, конгресснинг муваффақиятли ўтишини тилаб коламан.
Ренессанс даври миллатнинг ўз илдизини, ўзига хослигини, анъаналарини сақлаб қолиш, шу билан бирга олға интилиш, ривожланиш даври демакдир. Шунинг учун ҳам ренессанс аввалом бор маънавият, тафаккур ва тушунчадан бошланиши керак.
Сўнгги йилларда Янги Ўзбекистонда маънавий-маърифий, сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан кенг қамровли янги ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти жаноб Шавкат Мирзиёевнинг “Учинчи Ренессанс” тушунчаcи бугун “Янги Ўзбекистон”ни ифодаламоқда. Ўзбекистонда юз бераётган мафкуралар, ғоялар ва илғор ташаббуслар дунёга Ўзбекистоннинг маънавий қиёфасини намоён этмоқда ва кўплаб давлатларга ўрнак бўлмоқда.
Сабаби Ўзбекистон, дунё тарихида ўз ўрни бўлган Амир Темур, Мирзо Бобур, дунё илм-фани ва маданиятига ўз ҳиссасини кўшган Ал-Хоразмий, Ал-Фарғоний, Ибн Сино, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоийдек буюк аждодлар юрти. Шуниңгдек, Ўрта Осиёда ислом динининг пойдеворини тиклаган, тарғиб этган, қолаверса, ислом динининг янги қонуни устида ишлаб, кунинг ривожига ўз ҳиссасини қўшган Имом Бухорий, Наршахий, Нақшбандий, Ғиждувоний каби буюк алломалар юртидир. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон турк ва ислом оламининг бешиги, дея тан олинган.
Улуғ аждодлар яратган тарих, қолдирган бой мероси ва қудрати туфайли бугун Янги Ўзбекистон қайта қад ростламоқда. Ўзбекистоннинг дунё тарихига, дунё маданиятига ва сиёсатига қўшган ҳиссаси беқиёс.
Дунё цивилизациясининг тақдири ва барқарорлиги улуғ аждодлар томонидан яратилган бебаҳо илмий-адабий, маънавий-маданий меросни кенг кўламда ўрганиш ва тарғиб этиш билан бевосита боғлиқ бўлиб турибди. Ўзбекистон ҳақиқатдан ҳам математика, физика, география, медицина каби дунёвий фанлар ва диний илмлар соҳалари бўйича пойтахт бўлган ўлка.
Ўзбекистон жаҳон цивилизациясида дунё тарихида руҳий маънавий жиҳатдан муносиб из қолдирган. Биз бугунга қадар Осиёда Чўлпон юлдузи каби ёнган бу юртнинг дунёни ўзгартиришдаги алоҳида ўрнига тарихий, руҳий, маънавий, илмий жиҳатдан баҳо беряпмиз.
Ўзбекистон дунёда буюк бир инсон цивилизацияси феноменини яратган ўлкадир. Учинчи Ренессанс маданият ва фанда модерн қарашлари билан трансфер бўлган замонавий прогресснинг кенг йўлига чиқди.
Мана якинда Париж Олимпиадасида Ўзбекистон 8 олтин, 2 кумуш ва 3 бронза медалини кўлга киритди. Бу ҳодиса тасодиф эмас, албатта. Бир давлатда юз бераётган барча ислоҳотлар ва ривожланишлар ҳар соҳага ўзининг таъсирини кўрсатади. Юқорида айтиб ўтилган ютуқлар спорт соҳасида олиб борилган ислоҳотларнинг муваффақиятли натижаси, деб ўйлайман.Ушбу ғалабалар ўзбек халқининг матонати, мардлиги, жасурлигининг рамзи бўлди, десак янглишмаймиз. Ўзбек эли дунёга кучли салоҳияти ва сахийлигини кўрсатди.
Дунёни инсон ўзгартиради, инсонни хусусияти ўзгартиради. Ўтмишдан бизларга мерос бўлган куч-қудратни бугун ёшлар жаҳонга намойиш этди. Ушбу ютуқ нафақат ўзбек халқининг бахти, балки бутун туркий халқларнинг ютуғидир. Олимпиададаги туркий халқларнинг бир-бирларини қўллаб- қувватлаши аслида бизларнинг энг буюк ютуғимиз, деб ҳисоблайман. Авлодларимиз ҳақиқий туркийларнинг руҳини намойиш этди.
Хулоса қилиб айта оламизки, Янги Ўзбекистонда янги маданиятнинг пойдевори қўйилди. Яқинда Ўзбекистон янги маданиятнинг бешигига айланади.
Буюк аждодлар, улуғ алломалар юрти, дунё цивилизациясининг маркази бўлган муқаддас Самарқанд шаҳрида ушбу тадбирларнинг ташкил этилиши бежиз эмас.
Бу, албатта, Ўзбекистон Республикасининг Президенти жаноб Шавкат Мирзиёевнинг янги сиёсати, янги ислоҳоти ва ташаббуслари орқали амалга оширилмоқда.
Биз Ўзбекистон ҳақида, Ўзбекистонда яшаб ўтган улуғ алломалар, қолаверса, Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарлари Самарқанд, Бухоро ва Хива ҳақида сўз олиб борар эканмиз, фақат ўзбек халқини назарда тутмаяпмиз. Биз бутун туркийларнинг умумий қадриятларини назарда тутяпмиз. Чунки ҳозирги кундаги Ўзбекистон ҳудуди туркийларнинг асл ватани. Маданият шу заминдан бошланди, шу заминда янгиланди ва шу заминда давом этади.
Фурсатдан фойдаланган ҳолда, шундай имкониятларни яратиб берган Ўзбекистон Республикасининг Президенти жаноб Шавкат Мирзиёевга ва барча ўзбек халқига чексиз миннатдорчилигимни билдираман.
Султон РАЕВ
ТУРКСОЙ Бош котиби.