“Рисола фил эътиқод вал-амал вал-ахлоқ” рисоласи чоп этилди


Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан нашрга тайёрланган “Рисола фил эътиқод вал-амал вал-ахлоқ” асари чоп этилди. Ушбу рисола 1348 йили Бухорода таваллуд топган мутасаввуф олим Хожа Муҳаммад Порсо қаламига мансуб бўлиб, муаллиф ҳақида Абдураҳмон Жомийнинг “Нафаҳот ул-унс”, Алишер Навоийнинг “Насойим ул-муҳаббат”, Фахриддин Али Сафийнинг “Рашаҳоту айн ил-ҳаёт” каби тазкира ва маноқибларида маълумотлар бор.

Олимнинг “Рисола фил эътиқод вал-амал вал-ахлоқ” рисоласи калом, тасаввуф ҳамда фиқҳга оид масалаларга бағишланган. Шунингдек, гўзал хулқ-атвор, инсоний фазилатлар каби сифатлар ҳам қаламга олинган.

Эътиқод, амал ва ахлоқ масалаларига оид ушбу рисолани араб тилидан Марказ катта илмий  ходими Абдушукуржон Муратов таржима қилди.

 

 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ахборот хизмати