Қурбон ҳайити муборак
Қурбон ҳайити муборак!
Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази жамоаси барча юртдошларимизни муборак Қурбон ҳайити билан самимий муборакбод этади.
Хонадонларингиздан қут-барака, меҳру оқибат ва хотиржамлик кўтарилмасин, юртимиз тинч, маҳаллаларимиз обод, фуқароларимиз файзу фароғатда бўлишсин.
Яратган зот ушбу қутлуғ айёмни муборак айласин, диёримизни турли офату кулфатлардан ўзи асраб, тинчлик-хотиржамлик неъматини бардавом қилсин!
Юртимизда ҳамиша байрам шукуҳи давомли бўлсин!
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази жамоаси