"Қадимий ёзма манбалар консервацияси ва реставрацияси"


7 февраль куни Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида “Қадимий ёзма манбалар консервацияси ва реставрацияси” мавзусида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.

Семинар Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, ЎзР ФА Шарқшунослик институти, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистон миллий кутубхонаси ва  Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ҳамкорлигида ташкил этилди.

Семинарнинг асосий мақсади соҳа ходимлари ва мутахассисларнинг касбий салоҳияти ва малакасини ошириш бўйича ўзаро тажриба алмашишга қаратилди.

Тадбирни Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Ўқув ишлар бўйича проректори Ҳ.Қайтаров, "Музейшунослик" кафедраси мудири т.ф.ф.д. (PhD) Ж.Ахмедов кириш сўзлари билан очиб берди.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Қадимий ёзма манбалар давлат реестрини юритиш бўлими илмий ходими А.Ғофуров иштирокчиларга давлат реестрини юритиш, унинг ҳозирги кунгача тайёрланган 1,2,3,4 жилдлари ҳамда улар бўйича олиб борилаётган амалий ишлар юзасидан маълумот тақдим этди.

Шунингдек, “Марказий Осиёда муқовасозлик тарихи”, “Ўзбекистонда ёзма манбалар реставрациясининг долзарблиги ва аҳамияти”, “Жума ал-Можид” қўлёзмалар марказининг манбалар билан ишлаш малакалари” мавзуларидаги семинар дарслари ҳам семинар иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.

Илмий-амалий семинар ОАВ вакиллари ва журналистлар томонидан кенг ёритилди.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Матбуот хизмати