ҚУТЛОВ
ҚУТЛОВ!
Бугун Ўзбекистоннинг маданий-гуманитар соҳалардаги илк мега лойиҳаси - Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази фаолиятида муҳим аҳамият касб этган нашрлар бўлими бошлиғи Миноваров Шоазим Шоисламович ҳамда марказ директор ўринбосари Халимов Фирдавс Абдуҳафизович таваллуд топган сана.
Шу муносабат билан бўлиб ўтган тадбирда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов умрини, илмий фаолиятини халқимизнинг маданий меросини асраб-авайлаш, кенг тарғиб этишга бахшида этиб келаётган Ш. Миноваров ва Ф. Халимовни таваллуд айёми муносабати билан самимий муборакбод этди. Илм йўлидаги ҳар иккала олимнинг ҳам халқимиз маданий меросини ўрганиш, тадқиқ этиш ва илмий изланишлари эътироф этилди.
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази жамоаси Ш. Миноваров ва
Ф. Халимовни бугунги сана билан яна бир бор қутлаб, сизларга мустаҳам соғлиқ-саломатлик, узоқ умр тилайди.