ҚОЗОҒИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ИСЛОМ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ МАРКАЗИГА ТАШРИФ БУЮРДИ


2023 йилнинг 4 октябрь куни Қозоғистон халқи Ассамблея раиси, Қозоғистон Республикаси Президенти Администрациясининг Қозоғистон халқи Ассамблеяси котибияти мудири Марат Азилханов бошчилигидаги делегация Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди. Меҳмонларга Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимизда амалга ошираётган диний-маърифий соҳада, хусусан, ислом дини меросини қайта тиклаш, маърифий ислом ғоясини халқаро миқёсда кенг тарғиб қилиш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш соҳаларида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди.

Делегация раҳбари икки қардош халқ ўртасидаги сиёсий-ижтимоий, маданий, илмий-маърифий алоқаларни янада ривожлантириш лозимлигини қайд этди.  

Меҳмонларга  Марказ томонидан чоп этилган “Ўзбекистон жаҳон цивилизацияси кесимида” китоби ҳадя қилинди.

 

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ахборот хизмати