Осиё oғир атлетика федерацияси вице-президенти Саид Абдулазиз бошчилигидаги делегацияси ташрифи


      2019 йилнинг 23 ноябрь куни куни Осиё oғир атлетика федерацияси         вице-президенти Саид Абдулазиз бошчилигидаги делегация Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази қурилиш майдонига ташриф буюрди.

   Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилаётган Марказ биносини катта қизиқиш билан кўздан кечирди Саид Абдулазиз Марказ меморий жиҳатдан улуғвор ва жозибадор, фаолияти бўйича нафақат ислом олами балки бутун дунёда тинчликсевар ислом дини равнақи ва тарғиботи учун аҳамиятли бўлишини таъкидлади. 

    Марказ очилишини интиқиб кутиши, фаолият бошлангач албатта ўз яқинлари билан ташриф буюришини билдирди.

 

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
матбуот хизмати