Осиё Футбол Конфедерацияси Раиси Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Халифа ҳазратлари бугун Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрдилар.
Осиё Футбол Конфедерацияси Раиси Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Халифа ҳазратлари бугун Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрдилар.
Олий мартабали меҳмонга Марказнинг ташкил қилиниши тарихи, мақсад ва вазифалари тўғрисида батафсил ахборот берилди.Шайх Салмон ҳазратлари ўзбек миллий ҳунармандчилигининг қадимги анъаналари услубида, айни пайтда энг замонавий технологиялар воситасида барпо этилаётган Ислом цивилизацияси марказидан чуқур таассурот олганини, бундай жойни зиёрат қилиш унинг учун шараф эканини таъкидлади.
"Ислом дини тарқалганига бир аср бўлмай юртингиздан араб тилида ижод қиладиган алломаларнинг етишиб чиққанлари халқингизнинг иқтидоридан ва Аллоҳнинг "ўқи" - "иқра" буйруғидан илҳомланганидан дарак беради. Усмон Мусҳафи учун бундай ажойиб макон (Қуръон зали тўғрисида) барпо эттираётган Президентингиз жаноби олийлари Аллоҳнинг Каломи ва Динимизга муносиб ҳурмат билдирибдилар. Албатта Марказингизнинг очилиш маросимида иштирок этаман, насиб қилса", деди олий насаб меҳмон таассуротларини ўртоқлашар экан.
Шу куннинг ўзида ОФК Раиси Усмон Мусҳафини ҳам зиёрат қилди. Меҳмонга Камолиддин Беҳзод чизган миниатюралар тўплами ҳадя қилинди.