"Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази" лойиҳаси тақдимоти
2019 йил 24 сентябрь куни И.Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетида “Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази” лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди.
Маърузачилар талаба ёшлар ва профессор ўқитувчиларга марказ қурилиши лойиҳаси ва унинг тарихи, марказнинг бугунги кундаги ва истиқболдаги вазифалари, юртимиздан етишиб чиққан буюк алломалар ҳаёти ва бебаҳо илмий мероси ҳақида батафсил маълумот бердилар.
Ўзбекистон Республикаси Раҳбари ташаббуси билан амалга оширилаётган ушбу лойиҳа мамлакатимиз ва жаҳон ҳамжамиятида катта қизиқиш уйғотаётгани, Ислом цивилизацияси маркази том маънода илм ва маърифат маркази бўлиши учун унда барча шароитлар яратилиши, республикада амалга оширилаётган барча лойиҳалар ҳамда ислоҳотлар каби, Марказ лойиҳаси ҳам халқимиз ва ёшлар учун қурилажаги алоҳида таъкидланди.
Учрашув давомида табаррук ислом дини моҳияти билан тинчлик, эзгулик, илм-фан ва бунёдкорликка даъват қилишини, аждодларимиз ҳамиша ана шу даъватга таяниб иш кўриб, жаҳон тамаддунига улкан ҳисса бўлган кашфиётлар яратганлари қайд қилинди. Талаба ёшларнинг саволларига жавоб берилди.
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
матбуот хизмати