Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг халқаро кўламдаги ҳамкорлик алоқалари кенгайиб бормоқда.


   Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг халқаро кўламдаги ҳамкорлик алоқалари кенгайиб бормоқда. Бугун Тошкентда Марказ ва Куала Лумпурдаги Ислом санъати музейи ўртасидаги ўзаро Ҳамкорлик меморандуми бандларини амалга ошириш доирасида бир ҳафталик “Музей менежменти” семинар тренинги ўз ишини бошлади.

   Халқаро семинар-тренингнинг очилиш маросимида Ислом цивилизацияси маркази директори  Ш.Миноваров, Малайзия ислом санати музейи директори ўринбосари Рашида Салим, Малайзия ташқи ишлар вазирлиги вакили Камалия Будеянтилар сўзга чиқдилар. Улар икки мамлакат ўртасида барча соҳаларда ҳамкорлик ривожланиб бораётганини қайд қилиб, мақсадлари муштарак бўлган икки муассасанинг тажриба алмашиш ва мутахассислар малакасини ошириш йўналишидаги мақсад ва вазифаларга хизмат қилувчи ушбу семинар тренинг иштирокчиларини қутладилар.

   Бугунги назарий ва амалий машғулотлар “Доимий-турғун экспозиция ҳамда вақтинчалик махсус экспозицияларни ташкил этиш босқичлари” тўғрисида бўлиб ўтмоқда.

   Тадбир Ўзбекистон ва Малайзия Ташқи ишлар вазирликларининг, хусусан ҳар икки мамлакат элчихоналарининг фаол ёрдамлари билан ташкил қилинган.