Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф


   2 март куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: кеча ва бугун” мавзусидаги халқаро анжуман муносабати билан республикамизга ташриф буюрган Малайзия Ислом илмлари университети профессори доктор Камолиддин Нуриддин Маржуний ҳамроҳлигидаги 3 кишидан иборат делегация ҳамда Покистондаги Нақшбандия тариқати пешвоси  пир Муҳаммад Нақиб Раҳмон бошчилигидаги 25 кишидан иборат делегация Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида қабул қилинди.  


Учрашув жараёнида Ўзбекистон Республикаси Президентининг  ташаббуси билан бунёд этилаётган  Ислом цивилизацияси марказининг лойиҳаси ҳамда илмий концепцияси ҳақида меҳмонларга батафсил маълумот тақдим этилди.


Меҳмонлар Ўзбекистонда, жумладан диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳоладилар. Покистонда Ўзбекистонга зиёрат туризмини амалга оширишни истовчиларнинг сони ошиб бораётгани қайд этилди.
Учрашувлар ўзаро ҳурмат ва хайрихоҳлик муҳитида бўлиб ўтди. 


Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази матбуот хизмати.