Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази хорижий ҳамкорларининг сони яна биттага кўпайди
Ҳурматли Давлат Раҳбаримиз ташаббуслари билан Тошкент шаҳрида барпо этилаётган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази хорижий ҳамкорларининг сони яна биттага кўпайди. 21 февраль куни дипломатик каналлари орқали Германия Федератив Республикаси Мюнстер университети Ислом илоҳиётшунослиги маркази билан ҳамкорлик Меморандуми имзоланди. Меморандумга кўра, томонлар илмий маълумотлар, нашрлар, электрон китоблар, мутахассислар, магистрлар ва талабалар алмашиш, ҳамкорликда илмий конферециялар ва амалий семинарлар ташкил қилиш йўналишларида ҳамкорлик қиладилар.
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
матбуот хизмати