Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ходимлари амалий семинарда


  Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг музей қисмини шакллантириш бўйича Франциянинг музеография (музейларнинг кўргазма қисми) соҳасида ихтисослашган АВЕСТА ГРУПП компанияси билан амалий ҳамкорлик сари дастлабки қадамлар қўйилди. АВЕСТА ГРУПП мутахассислари Ислом цивилизацияси маркази ходимлари билан уч кунлик амалий семинар ўтказишга киришдилар. Семинар машғулотлари жараёнида Ислом цивилизацияси маркази ходимлари кўргазма залларини безаш, экспонатларни жойлаштириш, Ахборот технологияларидан фойдаланиш бўйича кўникмалар ҳосил қиладилар, соҳадаги билимларини чуқурлаштирадилар.

 

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

матбуот хизмати