Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази матбуот хизмати баёноти


  5 декабрь куни соат 16.38 да Ҳазрати Имом даҳасида барпо этилаётган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази биносида йирик бўлмаган ёнғин содир бўлди. Ҳодиса қурилаётган бино ертўласида жойлаштирилган иссиқлик ушловчи (пенопласт) материалларининг ёниши оқибатида содир бўлган. 
    Тахминан 100 кв.м. майдонда бўлган ёнғин, Ёнғин ўчириш бўлинмалари ходимлари томонидан соат 17:00 да тўлиқ бартараф этилди.   
     Ёнғин оқибатида бинонинг конструктив ҳолатига зарар етмаган, талофат кўрганлар йўқ. 
   Ёнғинга сабаб бўлган қурилиш материали ўзидан жуда кўп тутун чиқариш хусусиятига эгалиги сабабли, ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган баъзи сурат ва лавҳалар аҳоли орасида ноўрин ваҳима келтириб чиқарган.
     Марказ биносининг қурилиш ва жиҳозлаш ишлари режага мувофиқ давом эттирилмоқда.(видео) 

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
матбуот хизмати