"Ўзбекистон - ислом цивилизацияси маркази" лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтди


 18 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази илмий ходимлари Тошкент давлат санъат ва маданият институтида мазкур олий ўқув юртининг талабалари ва устозлари билан учрашдилар.

 Ислом цивилизацияси маркази директори ўринбосари Ф.Ҳалимов талабаларга Ўзбекистон ҳудудидан чиққан уламоларнинг Ислом ва жаҳон цивилизациясига қўшган беқиёс ҳиссасини, ислом таълимотининг софлигини сақлаш ва равнақига ўзларининг муносиб улушларини қўшган буюк аждодларимиз ҳаёти ва илмий фаолиятини батафсил, ёрқин мисолларда тушунтириб берди.

  Тадбир давомида китобнинг инсон ҳаётидаги ўрни мавзуси ҳам буюк ватандошларимиз Имом Бухорий, Имом Термизий, Ал-Фарғоний, Ал-Хоразмий, Ибн Сино каби улуғ сиймолар илмий мерослари мисолида тушунтириб берилди. Уларнинг асарларидан иқтибослар келтирилди. 

 

Ислом цивилизацияси маркази матбуот хизмати.