Ўқув қўлланма чоп этилди
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази "Араб алифбосини ўрганамиз" ўқув қўлланмасини чоп этди. Қўлланма ҳозирги замон араб тили ёзуви ва товушлари, талаффуз ҳамда ёзув қоидаларини, шунингдек хаттотлик асосларини ўз ичига олган. Маълумки, илмий-маърифий ва диний меросимизнинг асосий қисми араб ёзувида битилган. Ўзбекистон Республикасининг Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар билан ҳамкорлик алоқалари тобора ривожланиб бормоқда. Араб тилини ўрганиш халқаро жараёнларда тобора фаол бўлиб бораётган юртимиз фуқаролари, айниқса ёшларимиз учун катта аҳамиятга эга. Машҳур ва ҳар томонлама синовдан ўтган "Муаллими соний" дарслиги қўлланма яратилиши учун асос бўлди.
Буюртмалар учун қуйидаги рақамга мурожаат қилишингиз мумкин: 99 8620843