"ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ИСЛОМ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ МАРКАЗИ" МЕГА-ЛОЙИҲАСИ ТАҚДИМ ЭТИЛДИ
Айни кунларда Ўзбекистонда «Буюк аждодлар мероси – Учинчи Ренессанс пойдевори» шиори остида анъанавий VIII Халқаро Конгресси бўлиб ўтмоқда. Халқаро конгрессда 35 дан ортиқ далатдан 300 га яқин олимлар, мутахассислар, тадқиқотчилар иштирок этмоқда.
Конгресс жорий йилнинг 23-26-август кунлари Тошкент ва Самарқандда бўлиб ўтади. Йилнинг муҳим нуфузли маданий тадбирининг илк кунида қатнашчиларга Тошкентда “Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази” мега-лойиҳаси тақдим этилди. Улар Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази қурилиши билан танишишди. Қурилиш мажмуасида марказнинг контентлари ҳақида маълумот берувчи кўргазма ҳам ташкил этилди.
VIII Конгрессдаги асосий мавзуларидан бири Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи ва Имом ал-Бухорий музейларининг контенти бўлади. Бу қарор жорий йил июлида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан ташкил этилган «Буюк аждодлар мероси – III Ренессанс пойдевори” форуми давомида 600 нафар маҳаллий олимлар иштирокида қабул қилинган эди.
23-26 август кунлари Тошкент ва Самарқанддаги Silk Road Samarkand туристик марказида “Буюк аждодлар мероси – III Ренессанс пойдевори” VIII Халқаро Конгресси бўлиб ўтади.