“ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ИСЛОМ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ МАРКАЗИ БИЗДА АЛОҲИДА ҚИЗИҚИШ УЙҒОТГАН”


АЙСEСКОнинг ЮНEСКОдаги делегацияси раҳбари доктор Сомиа Жакта Бухадеф:
— Дунёнинг 54 та мамлакатида ваколатхонамиз бор. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази эса бизда алоҳида қизиқиш уйғотган. Чунки марказ жуда катта меросни ўрганишни ва оммалашттиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Биласизми, бу марказ Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси экани айниқса қувонарли. Чунки давлат раҳбари нафақат ислом, балки ислом медицинаси ва таълимоти, ислом санъати, иккинчи Ренессанс даври алломалари тарихи каби кўплаб ўрганилиши лозим бўлган билимлар учун имконият яратмоқда.