ЎЗБЕКИСТОН ЙИЛНИНГ ЭНГ МУҲИМ МАДАНИЙ ТАДБИРИГА МЕЗБОНЛИК ҚИЛМОҚДА


Бугун Тошкентда 23 август куни Ўзбекистонда «Буюк аждодлар мероси – Учинчи Ренессанс пойдевори» шиори остида анъанавий VIII Халқаро Конгресси бошланди... 

Ушбу нуфузли халқаро конгресс 2024 йилнинг 23-26 август кунлари Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятида бўлиб ўтади.


 
Дунёнинг 35 дан зиёд  давлатидан  300 га яқин етук олимларни бирлаштирган халқаро Конгрессда Ўзбекистоннинг бой маданий мероси, уни сақлаш ва оммалаштириш, шунингдек, Ислом цивилизациясининг қимматли маданий ва маъанавий мулкини келажак авлодга етказиш каби муҳим масалалар муҳокама қилинади.
 
Конгрессда эътибор кўпроқ  марказнинг кутубхона ва музейлари фондини халқаро андозаларга мос, бугунги кун талабларидан келиб чиқиб бойитиш, марказ фаолиятини янада кенгайтиришга қаратилмоқда. 
 
Конгресснинг илк кунида иштирокчилар Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилаётган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва Самарқанддаги Имом ал Бухорий мажмуасининг қурилиши билан танишдилар. 

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази қурилиши билан танишув чоғида Туркиянинг “Ғоя” фонди нашр этган Имом Сарасийнинг “Ал Мабсуд” номли китоби Ислом цивилизация марказига туҳфа қилинди. Ислом цивилизация маркази эса ушбу китобни ўзбек тилига нашр қилишга тайёрлигини билдирди.

Шунингдек, Халқаро туркий академия президенти Шахин Мустафаев ҳам “Қадимий қўлёзмалардан олинган нодир саҳифалар” нусхасини Ислом цивилизацияси марказига совға қилди. Ушбу туҳфалар ислом олами мамлакатлари маданий мерос доирасидаги ҳамфикрлигининг бир намунаси, дейиш мумкин.

24 август куни Самарқандда Конгресснинг  тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. У биринчи марта тарихда Silk Road Samarkand мажмуасининг Конгресс-Холл залларида ўтказилади. Бу тадбир олимлар ишига катта туртки бериши ва Конгресс иштирокчилари учун ёдда қоларли тажриба бўлиши шубҳасиз.

Расмийларнинг қутлов сўзларидан кейин ялпи йиғилиш бошланади. Ялпи  йиғилиш якунлангач, экспертлар еттита шўъбага бўлиниб, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва Имом ал-Бухорий музейларининг экспозициялари бўйича тақдим қилинган лойиҳаларни муҳокама қилишни бошлашади. Олимлар ўзларининг ноёб маърузалари билан чиқиш қиладилар. Шунингдек, АҚШ ва Россиядан келган мутахассислар иштирокида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва Имом ал-Бухорий музейи учун замонавий технологиялар лойиҳаларининг тақдимоти бўлиб ўтади. Еттита шўъба бўйича муҳокамалар ва маърузалар якунлари бўйича музей заллари экспозициялари учун таклиф этилган лойиҳалар тасдиқланади.

Конгрессда Марказ олдига қўйилган вазифаларни амалга оширишга қаратилган маърузалар тингланади. Марказ ва Конгресс иштирокчилари ўртасида қатор меморандумлар имзоланади. 

Конгресс дастуридан бир қатор кўнгилочар ва маданий дастурлар ҳам ўрин олган. Жумладан, иштирокчилар Самарқандда 26 август куни бўлиб ўтадиган “Шарқ тароналари” 13-халқаро мусиқа фестивалининг очилиш маросимида ҳам иштирок этишади. 

Конгресс якунида иштирокчиларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга мурожаати, Бутунжаҳон жамияти ва Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази олимларининг қўшма декларацияси, ҳамкорлик бўйича йўл харитаси қабул қилиниши кўзда тутилмоқда. 
Маълумот учун қайд этиш керакки, 23-26 август кунлари Тошкент ва Самарқанддаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳамда Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти (WOSCU) ҳамкорлигида “Буюк аждодлар мероси – III Ренессанс пойдевори” VIII Халқаро Конгресси мавзусида тадбир бўлиб ўтмоқда. Тадбир Ўзбекистон Республикаси ҳукумати, ERIELL GROUP нефть-сервис компанияси ташкилий ва молиявий кўмагида, шунингдек, ТУРКСОЙ, ИРСИКА, “Ал-Фурқон” жамғармаси ҳамкорлигида ўтказилмоқда.