Нуфузли халқаро анжуман


  Россия федерацияси Бошқирдистон Республикасининг пойтахти Уфа шаҳрида “Россия-Ислом олами” стратегик қарашлар гуруҳининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлис диний бағрикенглик ва конфессиялараро мулоқот мавзусида бўлди.

         “Россия-Ислом олами” стратегик қарашлар гуруҳининг ушбу мажлисида Ўзбекистон Республикаси вакили иштирок этди ва сўзга чиқди. Ўзбекистон Республикаси вакили дунёнинг 22 та мамлакатидан келган мажлис иштирокчиларига Ўзбекистонда диний бағрикенглик ва конфессиялараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумот берди. Хусусан, у Ўзбекистонда диний бағрикенглик ва миллатлараро дўстлик анъанавий эканини Тошкентнинг марказий қисмида жойлашган темирчи Шомаҳмудовлар оиласи мисолида кўрсатиб ўтди.

 Мажлис ишида Татаристон, Бошқирдистон Республикаларининг раҳбарлари шунингдек, Россия парламенти вакиллари, “Россия-Ислом олами” стратегик қарашлар гуруҳи раҳбарияти иштирок этди.  

 

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

матбуот хизмати