Навоий вилоятида тарғибот ишлари давом эттирилмоқда


Хабарингиз бор,  Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, шунингдек, Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий халқаро илмий тадқиқот марказлари ходимлари томонидан буюк алломаларимиз илмий меросини кенг оммага тарғиб қилиш қилиш мақсадида республикамизнинг барча ҳудудларида  қатор маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этиб келинмоқда. Жорий йилнинг 14–15 февралида тарғибот гуруҳи Навоий вилоятининг Зарафшон ҳамда Қизилтепа туманларида ҳам учрашувлар ўтказишди.

Тадбирларда ҳоким, ҳоким ўринбосарлари, маҳалла раислари, хотин-қизлар фаоллари, диний соҳа уламолари, мактабгача таълим муассасалари, шунингдек, мактаб директорлари ва уларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари – жами 570 нафар иштирокчи фаол қатнашди.

Учрашувларда М. Жониев, М. Амонов, Ф. Олимов, А. Аллақуловлар “Буюк алломаларимиз илмий меросида юксак инсонпарварлик ғоялари тараннуми”, “Ёшларимизни ёт оқимларнинг бузғунчи ғояларидан ҳимоя қилиш” ҳамда “Янги Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар” мавзусида маърузалар ўқишди.

Тадбирларда соҳа мутахассисларига кўплаб саволлар тушди. Олим ва тадқиқотчилар саволларга батафсил жавоб бериб ўтишди.

Учрашув сўнггида “Жаҳолатга қарши маърифат – асосий мақсадимиз” ҳужжатли фильми намойиши ҳамда илмий-тадқиқот марказлари томонидан нашр этилган 50 номдаги янги китоб ва рисолалар кўргазмаси бўлиб ўтди.

Тадбирлар Навоий вилояти ҳокимининг ўринбосари Э.И.Мардоновнинг иштироки ва назоратида олиб борилди.