Навоий шаҳрида тарғибот тадбирлари ўтказилди


Шу йилнинг  12 февраль куни Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори в.в.б. М.Жониев, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази бўлим бошлиғи М.Амонов, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бўлим бошлиғи Ф.Олимов, Имом Мотуридий халқаро илмий тадқиқот маркази бўлим бошлиғи А.Аллоқуловдан иборат тарғибот гуруҳи Навоий шаҳрида жойлашган “Маънавият ва маърифат маркази”да тарғибот тадбири ўтказди.

Тадбирда Навоий вилояти ҳокимининг Жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари, Навоий шаҳри ҳокими, ҳоким ўринбосарлари, Кармана, Навбаҳор тумани ҳокими ўринбосарлари, ҳокимлик аппарати ходимлари, маҳалла раислари, ҳудудлардаги ҳоким ёрдамчилари, маҳалла, хотин-қизлар фаоллари, диний соҳа уламолари, мактабгача таълим муассасалари, шунингдек, мактаб директорлари ва уларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари – жами 300 нафар иштирокчи фаол қатнашди.

Учрашувда “Буюк алломаларимиз илмий меросида юксак инсонпарварлик ғоялари тараннуми”, “Ёшларимизни ёт оқимларнинг бузғунчи ғояларидан ҳимоя қилиш” ҳамда “Янги Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар” мавзусида маърузалар тингланди.

Ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга соҳа мутахассисларидан жавоблар олишди.

Тадбир сўнггида “Жаҳолатга қарши маърифат – асосий мақсадимиз” ҳужжатли фильми намойиш этилди.

Илмий-тадқиқот марказлари томонидан нашр этилган 50 номдаги янги китоб ва рисолалар кўргазмаси тадбир иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.