"Мусулмон уламоларининг дин, илм-фан ҳамда таълим соҳаларига қўшган ҳиссаси" мавзусидаги III халқаро илмий-амалий семинари АХБОРОТ ХАТИ


Ислом цивилизацияси олимларининг “Мусулмон уламоларининг дин, илм-фан ҳамда таълим соҳаларига қўшган ҳиссаси” мавзусидаги III халқаро илмий-амалий семинари

АХБОРОТ ХАТИ

Малайзиянинг Исломни англаш университети, Ислом цивилизацияси институти ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Малайзиядаги элчихонаси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Тошкент давлат шарқшунослик университети ҳамкорликда 2023 йил 24–25 май кунлари Ислом цивилизацияси олимларининг “Мусулмон уламоларининг дин, илм-фан ҳамда таълим соҳаларига қўшган ҳиссаси” мавзусидаги III халқаро илмий-амалий семинарини ўтказади. Семинарда қуйидаги мавзулар муҳокама қилинади:

  • “Учинчи ренессанс – Янги Ўзбекистон” даврида бағрикенглик масалалари;
  • Мусулмон уламоларининг жаҳон илм-фани, маданият ва таълим соҳалари ривожига қўшган ҳиссаси;
  • Ислом цивилизацияси ривожида мусулмон уламоларининг ўрни;
  • Мусулмон уламоларининг давлат шаклланишига қўшган ҳиссаси;
  • Мусулмон уламоларининг илмий меросида ислом илмларининг ўрганилиши.

Ташкилий қўмита юқорида кўрсатилган мавзуларда илмий изланишлар олиб бораётган олимлар, тадқиқотчилар ва талабаларни семинарда иштирок этишга таклиф қилади.

Илмий маъруза учун мақолалар инглиз ва араб тилларида
2023 йилнинг 30 апрелига қадар
uzinfocisc@gmail.com электрон адресда қабул қилинади. Сараланган мақолалар “Хазора журнали” халқаро журналида (“Jurnal Hadhari – An International Journal”) чоп этилади.

Онлайн тақдимот билан қатнашмоқчи бўлган олим ва тадқиқотчилар
50 АҚШ доллари, талабалар 25 АҚШ доллари миқдоридаги тўловни амалга оширишлари зарур.

Тўловлар Малайзия ислом цивилизацияси институти томонидан
2023 йилнинг 2 май санасига қадар қабул қилинади.

 

Манзилимиз:

Тошкент шаҳри, Қорасарой кўчаси, 47-уй.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази.

Тел.: +998 90 994 65 88

          +998 97 597 38 35