"Мусулмон шарқида илм-фан ривожи ва ҳозирги замон" мавзусида илмий-маърифий давра суҳбати ташкил этилди.
14 декабрь куни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан “Кўкалдош” ўрта-махсус ислом билим юртида Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси билан ҳамкорликда “Мусулмон шарқида илм-фан ривожи ва ҳозирги замон” мавзусида илмий-маърифий давра суҳбати ташкил этилди.
Суҳбатда билим юрти талабалари ва устозлари иштирок этишди.
Тадбирда Марказ бўлим бошлиғи Ф.Муҳаммадиев, катта илмий ходимлар Н.Мирзаев ва А.Муратовлар мавзу бўйича сўзга чиқишиб, талабаларга буюк мутафаккир аждодларимизнинг илму маърифат соҳасида эришган ютуқлари ва бу ютуқларга эришиш учун чеккан заҳматлари ҳозирги ёшларимизга қандай ибрат бўла олиши ҳақида қизиқарли тарихий маълумотлар тақдим этишди.
Мулоқот давомида иштирокчиларга бевосита Марказ фаолияти ва истиқболдаги режалар ҳақида ҳам маълумотлар тақдим этилди.
Давра суҳбати қизиқарли савол-жавоблар билан якунланди.
Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази
матбуот хизмати