Муфтий ҳазратлари Андижон бош масжидида жума намозини адо этдилар
Жорий йилнинг 18-июнидан бошлаб бутун Андижон вилоятининг мўъмин-мусулмонлари учун катта совға қилинган Андижон шаҳрининг марказида жойлашган "Бош" жоме масжидида (аввалги Девонабой) жума намози жамоат билан жуда катта шукуҳият ила адо этилди.
Ушбу масжиднинг очилиш жума ибодатларини халқ билан бирга адо этишлик учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов, Ўзбекистон Ислом Цивилизацияси маркази илмий ходими Аброр Мухтор Али домлалар иштирок этиб, барча йиғилган жамоатга маъруза қилдилар.
Албатта ушбу хурсандчиликдан барча бирдай хурсанд бўлиб, муфтий ҳазратлари бошчилигида барча жамоат дуога қўл очишиб, Аллоҳ таъолодан юртимиз тинчлиги, халқимизнинг фаровонлиги сўраб дуои-хайрлар қилдилар.
манба:muslim.uz