Малайзия пойтахти Куала Лумпур шаҳрида фото-кўргазма очилди


Бугун Малайзия пойтахти Куала Лумпур шаҳрида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Маданият ва туризм вазирлиги ва Малайзиядаги элчихонамиз томонидан ташкил этилган: "Ўзбекистон - Ислом цивилизацияси маркази", "Янги Ўзбекистон ва Учинчи ренессанс пойдевори" мавзуларида фото-кўргазма очилди. Унда мамлакатимиз ва халқларимизнинг шонли тарихи ҳамда бугунги куни акс этган, анъанавий ва зиёрат туризми имкониятлари тўғрисида ҳикоя қилинади.

Кўргазманинг очилиши маросимида Малайзия Маданият ва Туризм вазири, Малайзия Қироли оиласи вакиллари, Куала Лумпурда фаолият юритаётган 25 нафар хорижий элчилар ва мамлакат жамоатчилиги вакиллари ҳозир бўлдилар. Тантанали қисм ниҳоясида ўзбекона дастурхон ёзилиб, "тўй оши" тортилди.