Маҳаллада мулоқот
8 февраль куни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан Олмазор тумани Беруний МФЙ да “Аждодлар мероси – ибрат ва тарбия мактаби” мавзусида Алишер Навоий ва Мирзо Бобур таваллудлари саналари муносабати билан тадбир ташкил этилди.
Тадбирда Беруний маҳалласи аҳолиси, ёшлар ҳамда нуронийлар иштирок этдилар.
Марказ матбуот хизмати раҳбари Ф.Муҳаммадиев, катта илмий ходимлар А.Муратов ҳамда Н.Мирзаевлар буюк аждодларимиз ҳаёти ва илмий мероси ҳақида тадбир иштирокчиларига батафсил маълумотлар тақдим этдилар.
Мулоқот давомида маҳалла ёшлари томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари ҳам намойиш этилди.
Учрашув қизиқарли савол-жавоблар билан якунланди.
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
Матбуот хизмати