Маърифий тадбир
Жорий йил 15 декабрь куни “Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта-махсус ислом таълим муассасасида “Мусулмон шарқида илм-фан ривожи ва ҳозирги замон” мавзусида илмий-маърифий давра суҳбати бўлиб ўтди.
Давра суҳбати Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон Мусулмонлари идораси билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Илмий-маърифий тадбир Республикамизда фаолият юритаётган таълим муассасалари талабаларига буюк алломаларимиз илмий мероси ҳақида маълумотлар тақдим этиш ҳамда уларнинг ҳаёти ва ижодини кенг тарғиб қилишга бағишланди.
Суҳбатда билим юрти талабалари ва устозлари иштирок этишди.
Марказ бўлим бошлиғи Г.Ғаниева, Марказ кичик илмий ходимлари Б.Анварова ва Н.Мансурова томонидан тақдим этилган маърузалар талабаларда катта қизиқиш уйғотди. Мулоқот давомида иштирокчиларга бевосита Марказ фаолияти ва истиқболдаги режалар ҳақида ҳам маълумотлар тақдим этилди.
Давра суҳбати қизиқарли савол-жавоблар билан якунланди.
Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази
матбуот хизмати