Маърифат тарқатиш давом этмоқда


   Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ходимлари ўзлари таълим олган ўқув муассасалари, шунингдек исхтисослашган махсус таълим даргоҳларига бадиий ва маърифий-тарбиявий китоблар жамламасини тақдим этмоқдалар.  

     Бугун улар Шайхонтоҳур туманидаги 45-ўрта мактаб ва Олмазор туманидаги 106-махсус мактаб-интернетда бўлдилар. Мазкур муассасалар кутубхоналарига болалар адабиёти, Ч.Диккенс, Ф.Мориак, Ж.Леклезио қаламига мансуб, адабиёт соҳасида Нобель мукофотига сазовор бўлган жаҳон адабиёти дурдоналари, шунингдек Имом ал Бухорийнинг "Адаб дурдоналари" асарларини ўз ичига олган жамламалар тақдим қилинди.