Маънавий-маърифий тадбир


Маънавий-маърифий тадбир

9 февраль куни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан Олмазор туманидаги 46 – сонли мактаб мажлислар залида “Аждодлар мероси – ибрат ва тарбия мактаби” шиори остида   буюк бобокалонимиз  Алишер Навоий  таваллуд санаси  муносабати билан маънавий – маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда “Қуёш”, “Аллон” ҳамда “Чустий” маҳаллалари аҳолиси ва ёшлари, шунингдек, мактаб ўқувчилари ҳамда нуронийлар иштирок этишди.

Марказ матбуот хизмати раҳбари Ф.Муҳаммадиев, катта илмий ходимлар А.Муратов ҳамда Н.Мирзаевлар иштирокчиларга Алишер  Навоий ҳаёти, илмий мероси ҳамда у зотнинг шахсиятига доир  қизиқарли маълумотларни тақдим этишди.

 Анжуман давомида мактаб ўқувчилари томонидан Алишер Навоий  ғазалларидан намуналар ва  саҳна кўринишлари ҳам намойиш этилди.

Маънавий-маърифий тадбир буюк мутафаккир ҳаёти ва ижодига оид  қизиқарли савол-жавоблар билан якунланди.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Матбуот хизмати